ЎзННТМА Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан тузилган тарғибот гуруҳи Референдумга оид тарғибот ишларини Бахмал туманидаги «Истиқлол» ва «Ойқор» МФЙда ташкил этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидладики, Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилмоқда.Кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик – давлат сиёсатининг муҳим йўналиши бўлиб қолади. Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланмоқда. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланаяпти. Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ Конституциядаги нормалар 3 баробар кўпайтириляпти.
Хусусан, Конституцияда ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.
Тадбир давомида йиғилганларни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол иштирок этишга чақирдилар.