Жорий йилнинг 23 февраль куни Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика марказининг Сирдарё вилоят худудий бўлинмаси биносида “Давлатимизда гендер тенгликни таъминлаш ва зўравонликни олдини олиш” мавзуда семинар-тренинг бўлиб ўтди. Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бошқарманинг биринчи ўринбосари Н.Тажибоева, Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ўринбосари С.Тоғаев, ЎзННТМА Сирдарё вилоят худудий бўлинмаси раҳбари Ш.Мамараҳимов, Сирдарё вилоят ИИБ ҲПБ бўлими бошлиқ ўринбосари Г.Мирзабекова, “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди директори Ю.Усмонова, психолог О.Ширинова ва жамоат ташкилотлари иштирокидаги семинар тренингда, ҳар бир ташкилот ўз йўналишларида маъруза билан иштирок этишди. Семинар турли савол жавоблар, бахс музокоралар кўринишда ва очиқ шаффофлик даражада ўтказилди.