Куни кеча Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Мехржон” аёллар ва болалар маркази ва USAID нинг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда 2 кунлик семинар-тренинг иш бошлади.
Семинар-тренингни ташкил этишдан асосий мақсад, Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, экология, инсон ҳуқуқлари ва бошқа йўналишлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик меҳанизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Шунингдек, давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг салоҳиятини оширишда ННТларнинг таклифларини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Семинарда вилоятдаги давлат ташкилотлари вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат 30 га яқин иштирокчилар қатнашмоқда. Иштирокчилар 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда малакали тренерлар орқали машғулотларни олиб боришмоқда.
Машғулотлар давомида иштирокчилар интерактив усулларда мавзулар юасидан фикр алмашиб, давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўз таклифларини билдиришмоқда.
Семинар-тренинг бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.
ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси