Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
2020 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни
амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
№ |
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни талаб қилувчи давлат органлари фаолиятининг устувор йўналишлари, давлат ижтимоий буюртмасининг мақсад ва вазифалари |
Давлат буюртмачиси |
Белгилан- ган маблағ миқдори (млн. сўм)
|
|
I. Жамиятда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ёш авлодни маънан етук ва жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, |
||||
|
Устувор йўналиш: Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, аҳолининг тиббий маданиятини ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаштириш. Мақсад: Аҳолининг соғлом турмуш тарзига риоя этишни кучайтириш, жисмоний фаоллик даражасини ошириш Вазифалар: Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш; – Соғлом овқатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш, жисмоний фаоллик даражасини ортириш, тамаки ва алкаголь истеъмол қилишнинг камайтиришга йўналтирилган “Соғлом ҳаётга қадам ташла”, “Оилада соғлом муҳитни яратинг”, “Мен тамакисиз муҳитни танлайман, Сенчи?, “Мен алкоголсиз муҳитни танлайман, сенчи?, “Ўз вазнингизни бошқаринг” мавзуларда 8 дона видео роликлар ишлаб чиқариш; – Видео роликларни Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Нодавлат телеканаллар орқали эфирга ўзатиш. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
300,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Жисмоний ёки психик ривожланишида турли нуқсони бўлган болаларнинг коррекциялаш ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари фаолиятини ташкил этиш, зарур шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга интеграциялашувига кўмаклашиш Мақсад: Ирсий, туғма, ортирилган асаб касалликлари, жисмоний имконияти чегараланган, ногиронлиги бўлган болалар соғлиғини гидрокинезотерапия (сувдаги жисмоний тарбия) орқали уларнинг жисмоний фаоллигини, ўсиши ва умумий ривожланишини тиклашга шарт-шароит яратиш, замонавий гидрокинезотерапия даволаш усулларини кенг тадбиқ этиш. Вазифалар: Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ногиронлиги бўлган болаларни сув билан даволаш, соғлиғини тиклаш учун сув терапияси машғулотлари билан қамраб олиш; – профилактик сув ҳавзаси тизимини ишга тушириш, иситиш, сувни тозалаш ва сувни тайёрлаш тизимларини капитал реконструкция қилиш, замонавий аэро ва гидромассаж мосламалар билан бойитиш; – даволовчи физкультура инструкторларини гидрокинезотерапияни “санпин” талабларига мувофиқ қўллаш бўйича малака ва кўникмаларини ошириш; – болаларни гидрокинезотерапия орқали соғломлаштириш масалари бўйича ахборот ресурсларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш; – йил давомида ногирон болалар учун “Нептун байрами”, “Соғ танда соғлом ақл”, “Сув спартакиадаси”, “Сув ўйинлари” номли оммавий тадбирлар ўтказиш. |
Фарғона вилояти ҳокимлиги |
400,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Жисмоний ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволаниш ва соғломлашгиришга муҳтож бўлган болаларга ижтимоий кафолатларни таъминловчи чора - тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим ва тарбия (шу жумладан, инклюзив) олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш Мақсад: Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган (кўзи ожиз) болаларнинг таълим ва тарбия олишларига кўмаклашувчи мос муҳитни яратиш, уларни махсус ўқув қуроллари билан таъминлаш. Вазифалар: кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 1-синфга қабул қилинувчи ўқувчиларни аниқлаш; – ўқувчиларни махсус ўқув қуроллари тўплами (темир дафтар (прибор), грифель, брайль ҳарф - кубиклари, азбука - колодка, брайль чизгичлар тўплами) билан таъминлаш; – ўқувларни таълим ва тарбия олишларига кўмаклашувчи маърифий -маънавий тадбирлар ташкил этиш. |
Халқ таълими вазирлиги |
100,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишига кўмаклашиш. Мақсад: : Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қиладиган нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб - қувватлаш. Вазифалар:“Биз биргамиз!” (“Мы вместе!” “We are together”) ижтимоий лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар республика савдо ярмаркасини ташкил этиш; - республика савдо ярмаркасига республиканинг барча ҳудудларидан ногиронлиги бўлган шахсларни ўзлари тайёрланган маҳсулотлар билан қатнашишини таъминлаш; - савдо ярмаркасини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий тадбирлар( ўтказиш жой, қатнашувчилар, банерлар, маданий - хордиқ тадбирлари,) шунингдек, ярмарканинг ижтимоий аҳамиятини очиб берадиган видео – роликлар тайёрлаш; давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро самарали ижтимоий шерикликни кучайтириш. |
Адлия вазирлиги |
100,0 |
|
II. Аҳолининг кенг қатламларида тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш орқали жамиятда камбағалликни қисқартириш |
||||
|
Устувор йўналиш: Экспорт қилувчи ташкилотлар учун ўқув семинарлари Мақсад: Мамлакат экспорт салоҳиятида тадбиркор аёллар улушини кўпайтириш. Аёллар раҳбарлигидаги текстил, туризм корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматлар рақобатбардошлигини оширишга ва уларнинг маҳсулот, хизматларни ташқи бозорга чиқарилишига амалий кўмаклашиш. Вазифалар: Республиканинг барча ҳудудларидан тўқимачилик ва туризм соҳасида меҳнат қилаётган тадбиркор аёллар рўйхатини шакллантириш; – шакллантирилган рўйхат асосида тўқимачилик ва туризм соҳасида “Экспорт салоҳиятини шакллантириш” мавзусида 3 кунлик семинар тренинг ўтказиш; – семинар тренинг мақсади ва вазифаси, кутилаётган натижа, жалб этилаётган маърузачилар ва мавзулари, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш; – маҳаллий тадбиркорлар учун экспорт салоҳиятини ошириш бўйича инфографик буклетлар тайёрлаш; – тўқимачилик ва туризм соҳасидаги тадбиркор аёлнинг ўз маблағлари ҳисобидан халқаро кўргазмаларда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида иштирок этишларини таъминлашга кўмаклашиш; – маҳсулот сифатини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқиш ва уни экспортга йўналтириш бўйича қўлланма чиқариш; – тўқимачилик ва туризм соҳасида меҳнат қилаётган тадбиркор аёлларнинг малака ва кўникмаларини ошириш. |
Инвестиция-лар ва ташқи савдо вазирлиги |
300,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Ижтимоий шериклик асосида кам таъминланган ночор оилалар ижтимоий муаммоларини ҳал килиш, ишсиз бўлган аҳоли - айниқса ёшлар ва хотин-қизларни қўшимча касб-ҳунарга йўналтириб янги иш жойларини ташкил этиш. Мақсад: Кам таъминланган ночор оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий йўналтирилган ННТлар қошида инновацион услублар асосида қисқа муддатли касб-ҳунар ўргатувчи Маҳаллий ривожланиш марказлар (МРМ) тармоғини яратиш. Вазифалар: Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларида МРМ ташкил этиш ва жиҳозлаш; – қисқа муддатли тайёрлов курсларининг ўқув модулларини ишлаб чиқиш, курсларга тингловчиларни танлаб олиш ва ўқув машғулотларини ташкил этиш; – ўқув курси жараёнида бандлик, меҳнат муносабатлари тўғрисида ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун яратилаётган имтиёзлар тўғрисида тушунчалар бериш; – ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш; – тренерлар учун “катта ёшдагиларни ўқитиш усуллари” тренингларни Самарқанд шаҳридаги экспериментал МРМда ташкил этиш, уларни малакаларини ошириш ва ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш; – Республиканинг 7 та вилоятида “Фаол инсонлар клубини” (ФИК), “Ахборот-ресурс чойхона”ларни ташкил этиш; – Ижтимоий лойиҳа натижаларини кенг тарғиб этиш борасида видеороликлар тайёрлаш. |
Бандлик ва меҳнат муносабат лари вазирлиги |
1300,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш. Мақсад: Тадбиркорлик субъектлари ва фермерликнинг мамлакат иқтисодиётидаги улушини ўстириш, уларга янги имконият, имтиёзлар ва преференциялар яратиш, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари” тўғрисидаги қонунини нормаларини ўрганиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Вазифалар: Қонун лойиҳалари, дастурлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, уларни кенг муҳокама қилиш; – тадбиркорлар ва фермерларни тегишли рухсатнома (лицензия) асосида ўқитиш, уларнинг касб маҳорати, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тайёргарлигини ошириш; – кўргазмалар, ярмаркалар, давра суҳбатлари, анжуманлар, семинарлар ташкил этиш; – деҳқон хўжаликларига асосланган оилавий бизнес фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш, эришилган илғор тажрибаларни оммалаштириш. – жойларда ёшларнинг тадбиркорликка оид муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашувлар ташкил этиш, хорижий ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида илмий-амалий ва савдо-тижорат алоқаларининг ўрнатилиши ва ривожланишига кўмаклашиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат-ларини ҳимоя қилиш вакили |
250,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш. Мақсад: Мамлакатимизда туризм хизматлари сифатини яхшилаш, жумладан, меҳмонхона ва ресторанларда хорижий туристларга хизмат кўрсатиш даражасини халқаро стандартларга мослаштириш ҳамда ҳудудларда жойлаштириш воситалари бўйича инфратузилмани ривожлантириш. Вазифалар: Меҳмонхоналарни доимий равишда ахборот-методик қўллаб-қувватловчи, консультация ва маркетинг хизматларини тақдим этувчи ягона онлайн платформани яратиш. – меҳмонхона ва ресторанларда хорижий туристларга хизмат кўрсатиш даражасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида халқаро конференция ва семинарларни ўтказиш; – семинарга хорижий экспертлар иштирокини таъминлаш, тадбирлар якуни бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш; – мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижий туристларга хизмат кўрсатиш соҳасида хорижий эксперт ва тренерларни кенг жалб қилган ҳолда кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга кўмаклашиш. |
Туризмни ривожлан тириш давлат қўмитаси |
200,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш. Мақсад: Ўзбекистонда гидлар ва экскурсоводларнинг салоҳиятини ошириш, мазкур йўналишда малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Вазифалар: Зиёрат, экологик, экстремал ва тоғ туризми каби турлари бўйича гидлар ва экскурсоводларни тайёрлаш; – Бутунжаҳон гидлар ва экскурсоводлар куни доирасида Гидлар халқаро форумини ўтказиш; – гидлар ҳамда экскурсоводларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, касбий билимларини юксалтириш, маҳаллий гидлар ҳақида маълумот берувчи ва ўзаро мулоқот майдонини яратувчи, ўзбек, инглиз ва рус тилида хизмат кўрсатувчи веб-сайт яратиш. – Маҳаллий гидлар ва экскурсоводларнинг хорижий мамлакатлардаги гидлар ҳамда туризм соҳасида фаолият олиб борувчи туроператорлар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга кўмаклашиш. |
Туризмни ривожлан тириш давлат қўмитаси |
300,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш, туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш. Мақсад: Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти бўш ва чет тилларидаги маълумотларни кўпайтириш ҳамда хорижий аудитория орасида оммалаштириш. Вазифалар: Мамлакатнинг маданий мерос объектлари, археологик объектлар, архитектура объектлари, қўриқланадиган ҳудудлар, миллий табиат боғлари, давлат табиат ёдгорликлари ҳақида чет тиллардаги(инглиз, француз, рус тили) маълумотларни кўпайтириш; – Интернет ресурсларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳақида чет тилларида ишончли ва сифатли маълумотлар билан таъминлаш; – ҳудудлар экологик, тиббиёт, таълим, зиёрат туризми, экстремал ва тоғ туризми, отда, туяда, велосипедда саёҳат қилиш, off-road сайёҳатлари, балиқ ови, рафтинг, хелиски, геотуризм каби янги сайёҳлик йўналишларини чет тилларда интернет ресурслари, веб-сайтлар ва ижтимоий мессенжерларда оммалаштириш; – Интернет ресурсларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти очиб берадиган видео - роликлар тайёрлаш; – туризмни ривожлантиришга қаршилик қилаётган барча ғов ва тўсиқларни бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш |
Туризмни ривожлан тириш давлат қўмитаси |
200,0 |
|
|
III. Жамиятда миллатлараро тотувлик ва дўстликни ҳамда тарихан шаклланган бағрикенгликни кенг тарғиб этиш |
|||
|
Устувор йўналиш: Жамиятда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенгликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга ошириш. Дўстона халқаро алоқаларни йўлга қўйиш. Мақсад: Республикамизда фаолият олиб бораётган миллат ва элат вакилларининг урф-одатлари, анъаналари сақланиб қолиши ва кейинги авлодга етказиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш. Вазифалар: Миллий маданий марказлар фаоллари ва аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш; – жамиятда маллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, кўп миллатли ягона катта оила туйғуси ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш; – дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказларнинг давлат органлари билан ўзаро самарали алоқаларини юксалтириш; – хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари ва миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш ва янада ривожлантришга йўналтирилган ишларини оммалаштириш. – миллий марказларни махсус миллий либослар билан таъминлаш; – миллий марказлар моддий техник базасини мустахкамлаш |
Миллат лараро муносабат лар ва хорижий мамлакат лар билан дўстлик алоқалари қўмитаси |
600,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Давлат органлари, ННТ, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ўзаро алоқаларининг замонавий шакллари. Мақсад: Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда жисмоний ва юридик шахслар ва фуқаролик институтларига ёрдам кўрсатиш, мурожаат қилувчиларни мурожаатларини тегишли мутахассисларини жалб қилган ҳолда ҳал қилиш, фуқароларга қонунчилик нормаларини тушунтириш. Вазифалар: аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданияти даражасини оширишга йўналтирилган чора - тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш; – давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунлар ва қонунчилик ҳужжатлари, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига нисбатан ҳурматли муносабатини шакллантириш; – аҳолининг мурожаатларини қабул қилиш жараёни устидан эксперт таҳлилини ўтказиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш масалаларида аҳолининг муаммоларини самарали ҳал этишда давлат идоралари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларини жалб этиш; – аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлашга доир қўлланмалар чоп этиш; – давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамкорлик фаолияти бўйича ахборот тарқатма материаллари ва қўлланмаларни чоп этиш; – давлат органлари ва ННТлар ўртасидаги ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали тизимини шакллантириш. |
Хоразм вилоят ҳокимлиги |
200,0 |
|
|
Устувор йўналиш: халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш. Мақсад: “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Ш. Рашидовга кўрсатилган катта ҳурмат ва эъзоз намунаси эканлиги, Шароф Рашидовичнинг Ўзбекистон тарихи, унинг юксалиши, маданият, санъат, адабиёт ва маънавият ривожидаги роли ҳакида ёшларга маълумот етказиб бориш. Вазифалар: Халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззах шаҳридаги мемориал уй - музейини веб сайтини яратиш. – “Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган Халқнинг фарзанди” номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; – “Ўзбекистон тарихида Шароф Рашидовнинг тутган ўрни” мавзусида Жиззах вилоятида илмий халкаро конференция ўтказиш; – Жиззах вилоятида олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар, адибнинг оила аъзолари иштирокида китобхонлик хотира тадбирлари ташкил этиш; – Ш.Рашидовнинг чоп этилмаган асарларини саҳналаштириш ва чоп этиш. |
Жиззах вилоят ҳокимлиги |
150 |
|
|
Устувор йўналиш: узлуксиз маънавий тарбияни ташкил этишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва хусусий секторнинг ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш Мақсад: “Инсоният тафаккури жавоҳирлари” нодир асарлар жамланмасини нашр этиш. Вазифалар: Қадимги Шарқ ва Юнон, Ҳинд, Хитой фалсафаларидан тортиб, кейинги эраларда яратилган илмий, бадиий энг нодир асарлар ўз даври, асрига қараб том - том қилиб шакллантириш; – жамланма инсон цивилизациясининг энг қадимги даврларидан бошлаб буюк тафаккур маҳсулларини ўз ичига олиш; – ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш; – Республиканинг фалсафа, адабиёт ва санъат соҳаларидаги олимлардан иборат “Инсоният тафаккури жавоҳирлари” нодир асарлар жамланмаси таҳрир ҳайъати ташкил этиш; – ушбу китобларни тайёрлаш ва нашр этиш ишларини ойлар кесимида тақсимлаш; – китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш, ёшларда китоб ўқиш кўникмасини кучайтириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш; |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
600,0 |
|
|
Устувор йўналиш: Юртимизда юз бераётган ўзгаришларни дунёга кенг тарқатиш, жаҳонда содир бўлаётган воқеа – ҳодисалар ҳақида мамлакатимиз аҳолисига тезкор аҳборот етказиб бериш, хориждаги ахборот агентликлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари, медиа – тузилмалар билан ҳамкорликни ривожлантириш. Мақсад: Оммавий ахборот воситалари, ахборот тарқатиш, аҳолини холис ва тезкор ахборот билан таъминлаш, мамлакатимизда содир бўлаётган янгиликларни чет давлатларга, чет давлатлардаги воқеа – ҳодисаларни мамлакат аҳолисига тезкорлик билан етказиш. Вазифалар: Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Давлат дастури асосида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишга, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама жадал ривожланиши билан боғлиқ жараёнларни ОАВда тезкор, холис ва аниқ мисолларда изчил, таҳлилий ёритиш; – ислоҳотларнинг асл мазмун – моҳиятини тарғиб этиш, аҳоли айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий салоҳиятини ошириш; Давлат дастури ижросида кенг жалб қилинган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ҳар томонлама очиб бериш. |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги |
200,0 |
|
|
Жами: |
|
5200 |
|
Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:
- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;
- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлик келиши;
- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;