Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш”
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:
- оила қуриш ёшидаги йигит ва қизларнинг маънавий-рухий жиҳатдан тайёрлашга, оиланинг муқаддаслиги ва жамиятнинг асосий бўғини эканлигини уларнинг онгига сингдиришга кўмаклашиш;
- оилада ва маҳаллада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясини юксалтиришга шарт-шароитлар яратиш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини тарғиб этиш;
- хотин-қизларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
- низоли вазиятлар, оилавий-маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни эрта бартараф этишда давлат органлари билан ўзоро ҳамкорликни шакллантириш;
- соғлом фарзандларни дунёга келишининг муҳим омили сифатида аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга, болаларнинг туғма кассалликлар ва нуқсонлар билан дунёга келишининг олдини олиш ва профилактикасига бағишланган материаллар тайёрлаш, аҳоли ўртасида тарғиб этиш;
- маҳаллаларда спорт тўгаракларини ташкил этиш, болалар, ёшлар, хотин-қизларни оммавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи анъаналарини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
- аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, тўғри овқатланиш маданиятини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
- давлат органлари билан ҳамкорликда фуқаролар йиғинларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш;
- оилавий ажримларни, ноқонуний ва эрта никоҳларни олдини олиш, қайнона ва келин ўртасидаги низоларни бартараф этиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- маҳаллалар ҳудудларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик муҳитни яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш;
- аҳолини турли юқумли касалликларга (ОИВ-инфекцияси, сил, безгак,онкологик касалликлари) чалиниш ҳолатларни олдини олишда тиббиёт муассасалари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурсларининг ифлосланишини камайтиришига, биологик хилма хиликни сақлашга, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашга инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;
4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.
5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2019 йил 29 майдан 4 июлгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.
Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.