Давлат гранти ажратиш бўйича тўртинчи танлов эълон қилинди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш”
мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

- аждодлар томонидан тўпланган тарихий, маданий меросларни асраб авайлаш, уни ўсиб келаётган авлод тарбияси зарурлиги борасидаги жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

- миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлари онгига сингдиришга, этник маданий анъаналарни асраб авайлашга, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

- Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

- маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини кучайтириш;

- мамлакат маданий-тарихий меросини оммалаштиришга, тарихий сайёҳлик қадамжоларни танитишга, уларни фаолиятини тарғиб этишга қаратилган ОАВ лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

- миллий маданий марказлар томонидан мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларини чоп этишга, халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

- Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари, қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликларни миллий ва хорижий ОАВ кенг ёритиш;

- жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаш ҳамда ривожлантириш бўйича мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;

- миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш;

- миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш;

- туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гастрономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда маданий-тарихий жозибадорлигини кучайтириш;

- туризмни ривожлантиришга муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини ташкил этишга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, янги иш ўринларини ташкил қилишга кўмаклашиш.инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш;

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси;

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 млн. сўмгача.

Ҳужжатлар 2019 йил 23 августдан 25 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон почтаси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.