Жорий йилнинг 14 сентябрь куни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати мажлислар залида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси, ЎзННТМА, ҳамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамкорлигида “Давлат дастурлари ижросини таъминлашда фуқаролик жамиятининг фаол иштироки” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, вилоятдаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, ҳамкор ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда маърузачилар томонидан фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ҳуқуқий давлат ва шахс эркинликларини таъминлашнинг муҳим кафолотлари хусусида тўхталинди. Шунингдек, тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган 3-,4-,5-, танловлар хусусида тўхталиниб, фаол ННТларнинг мазкур танловдаги иштирок этишларида фаол бўлишлари айтиб ўтилди.