Самарқанд шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг ижросини таъминлашда ННТларнинг роли ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда ижтимоий шериклик комиссияси раиси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, ННТ ташкилотлари, ОAВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институти вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга еътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”даги устувор вазифалар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Шунингдек, давлат дастурини амалга оширишда ННТлар ўрни ва ролини ошириш, ташаббуслар кўламини янада кенгайтириш масалалари ҳам кўриб ўтилди.