ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши билан ҳамкорликда Давлат дастуридаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳридаги умумтаълим мактабларининг директорлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “ННТларнинг билим ва тажрибаси ҳамда грант танловларидаги иштирокини ошириш” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар-тренингда ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасининг “Тренерлар штаби” аъзолари томонидан давлат гранти ва ижтимоий буюртмаларнинг фарқи, грант лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ёзиш, лойиҳаларини тайёрлашда муаммони аниқлаш ва уларнинг ечимларини тўғри кўрсатиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, ҳисоботларини тайёрлаш ва топшириш каби масалалар юзасидан батафсил маълумот беришди.
Шунингдек, семинар-тренингдан давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ҳам иштирокчиларга маълумот берилди.