Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Президент Фармонини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилоятида фаолият юритувчи Ўзбекистон либерал демократик партияси ва Адолат социал демократик партияси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида ҳудудий бўлинма бош мутахассиси С.Мухаммаджонов томонидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида тасдиқланган йўналишлар кесимидаги амалий тадбирлар режаси, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхати, бешта йўналиш ва жами 100 та мақсад ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.