Ўзбекистон ННТларни қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди раҳбари С.Халилов ва ЎзННТМА бўлим бошлиғи С.Мамановлар Наманган вилоятига ташрифи мобайнида, Косонсой туманида грнат лойиҳаси доирасида қилинган ишлар ўрганилди.
Косонсой туманидаги “Истиқлол” маҳалласида Наманган вилояти “Ижтимоий ҳимоя” жамиятининг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Барчамиз инсон қадри ва ижтимоий турмуш тарзи учун маъсулдирмиз!” номли лойиҳаси асосида қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудда жойлашган 71 та хонадондаги 400 нафардан ортиқ аҳоли учун жами 700 метр узунликда ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминди.
Қайд этилдики, 2023 йилга қадар ичимлик суви ва экинларни суғориш билан боғлиқ муаммолар туфайли аҳоли ўз томорқасидан фойдаланишда муаммоларга дуч келаётган эди.
Яратилган шароит натижасида маҳаллада яшовчи Муҳаммаджон Йўлдашев ўз хонадонидаги 3 сотих томорқасида томчилаб суғориш орқали деҳқончилик қилмоқда. Ўрганиш жараёнида томчилатиб суғоришнинг натижалари ва унумдорлиги ҳам ўрганилиб, бу усулни бошқа ҳудудларга ҳам тарғиб қилиш бўйича тавсиялар берилди.
Шунингдек, ўрганишларда туманнинг “Тошқўрғон” маҳаллалсидаги икки сотихдан ер майдонига эга бўлган 150 дан ортиқ хонадонда сув муаммоси борлиги, аҳоли истемолга яроқсиз сувдан фойдаланиш натижасида турли ҳил касалликларга чалинаётгани маълум бўлди.
Уларга шарт-шароитлар яратиш, ичимлик суви билан таъминлаш, касалликни олдини олиш масалалари атрофлича таҳлил қилинди.
Ўрганиш давомида МФЙ фаоллари билан муаммони ижобий ҳал этиш юзасидан маслаҳатлашув ўтказиб, амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳа бўйича таклифлар олинди.