Cамарқанд вилоятида навбатдаги “Дўстлик ва нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи” очилди

Мазкур бинода Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган 11 та миллий маданий марказлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг учун 5 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Бинода турли тадбирларини ташкил этиш учун ҳаммма шароит яратилган. Нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари учун автобус ҳам берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Олий Мажлис ҳузуридаги парламент комиссияси раиси Адҳам Шодмонов, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди директори Отабек Ҳусанов, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вақтинча вазифасини бажаруви Кенгаш раиси Камолиддин Ишонхўжаев, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосарлари Азамат Тошев ва Валерий Тян иштирок этди.