Самарқанд шаҳридаги “ННТлар уйи”да 27 февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, вилоят Имкон фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон тараққиёти маркази маркази, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятити институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташаббуси билан тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар ННТларни ушбу сана муносабати билан табриклаб, ҳудудда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар яна бир бор эътироф этилди ва келгусида давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий масалаларни ҳал этишда ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Тадбир давомида иштирокчилар учун Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларга зиёрат уюштирилди.
Ҳудди шунингдек, сана муносабати билан Навоий шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи"да ҳам байрам тадбири ташкил этилди.
ЎзННТМА Навоий вилоят бўлинмаси томонидан ташкил этилган тадбирда вилоят ижтимоий ҳаётида, ЎзННТМА вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда фаол бўлган бир қатор ННТлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида соҳада катта тажриба ва ютуқларга эришган ННТлар фаолияти намуна сифатида кўрсатилиб, уларга ЎзННТМА билан фаол ҳамкорлиги ва фуқаролик жамияти ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ташаккурномалар тақдим этилди.
Шунингдек, Ассоциацияга қабул қилинган янги аъзоларга аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.