Қарши шаҳридаги Дўстлик уйида 27 февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси, вилоятда фаолият олиб бораётган турли соҳалардаги фаол ННТлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Вилоят Адлия бошқармаси Нодавлат ва нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи А.Худойбердиев ҳозирги кунда вилоятда фаолият олиб бораётган ННТлар, улар учун яратилган кенг кўламли имкониятлар ҳамда давлат ва халқаро грантларлар фаол иштирок этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Давра суҳбати якунида ННТ вакиллари томонидан Дўстлик уйи боғида рамзий маънода дарахт ниҳолларини экишди.