Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да 27 февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Фарғона вилоят Адлия бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамда вилоятда фаолият олиб бораётган турли соҳалардаги фаол ННТлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатини ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов очиб, 27 февраль - Бутунжаҳон ННТ куни билан барчани табриклаб байрамнинг тарихига қисқача тўхталиб ўтди.
Жумладан, 2010 йилда Вилнюсда бўлиб ўтган Болтиқ денгизи мамлакатлари нодавлат нотижорат ташкилотлари форумида фуқаролик жамиятини қуришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини эслатувчи Бутунжаҳон кунини белгилаш ғояси илгари сурилган. Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига бағишланган кунни ташкил этиш ташаббуси Марcис Лиорс Скадманисга тегишли бўлиб, бу ғоя Болтиқбўйи мамлакатлари ННТ форумида қўллаб-қувватланди ва ушбу кунини нишонлаш санаси 27 феврал этиб белгилади. 2012 йилда Болтиқ денгизи давлатлари кенгашининг тегишли қарори билан байрам қонуний тасдиқ ва расмий мақомга эга бўлди. Бу қарор БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланганлиги таъкидланди.
Тадбирда шунингдек, жамоат фонди ижрочи директори Ж.Жўраев маҳаллий давлат гранлари ҳамда ижтимоий буюртмаларни амалга оширишда давлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилдаги белгиланган вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек, “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Фарғона вилояти худудий бўлинмаси раҳбари М.Тешабоева “Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳалқаро ташкилотлар билан ишлашда мухим жиҳатлари” мавзусидан уюшма томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, халқаро ташкилотлар билан ишлашда эътибор қаратиш зарур бўлган вазифалар, грант лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Тадбир якунида ЎзННТМА томонидан 27 февраль – Бутунжаҳон ННТ куни муносабати билан 2022 йилнинг энг фаол 6 нафар ННТ вакилларига Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. Шунингдек, ЎзННТМАга аъзо бўлган ННТ раҳбарларига ассоциациянинг Гувоҳномалари тантанали топширилди.
ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси