Сайт работает в тестовым режиме

«BUSINESSWOMENEXPO 2019» – ўзбек аёлларига нима беради

Бугун “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси томонидан «BUSINESSWOMENEXPO 2019» Халқаро кўргазмасининг очилиш маросими ва қатор хорижий давлатлар ишбилармон аёллари иштирокида “Ишбилармон аёллар: Ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Очилиш маросимида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси раиси Г.Маҳмудова сўзга чиқиб, кўргазмада иштирок этаётган барча тадбиркор аёллар ва брендлар эгаларига ўз миннатдорлигини билдирди.

Шундан сўнг барча ташкил этилган кўргазма фаолияти билан танишишди. Шунингдек, кўргазма доирасида “Ишбилармон аёллар: Ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ҳам бўлиб ўтди.

Ушбу халқаро конференцияда  Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси  ҳодимлари  иштирок этиб ўз таклиф ва фикрларини билдирди.