Бухорода ННТларнинг 61 та грант лойиҳаси молиялаштирилди

Бухоро шаҳрида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими ҳамда туман ва шаҳар бўлинмаларида фаолият юритувчи бош бухгалтерлари учун "Грант лойиҳаларга аризалар топшириш тартиби, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни тайёрлашнинг усул ва услублари" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинари давомида ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Ж.Болтаев охирги икки йилдаги грант танловларида эълон қилинаётган мавзу ва йўналишлар, грантлар миқдори, иштирок этаётган ННТларнинг лойиҳаларида кузатилаётган камчиликлар, иштирок этиш билан боғлиқ тенденциялар, нодавлат нотижорат ташкилотларига грант ажратишнинг тартиби ва шартлари, грант танловларида иштирок этиш талаблари ва лойиҳаларни тақдим қилиш шартлари, грантларни ажратиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш механизмлари хусусида атрофлича маълумотлар берди.

Таъкидландики, 2021-2022 йилларда вилоятдаги ННТларнинг 61 та грант лойиҳалари 2 млрд. 858 млн. сўмга молиялаштирилган. Маърузачи Грант лойиҳаларга аризалар топшириш тартиби, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни тайёрлашнинг усул ва услубларини тушунтириб берди.

ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмасининг жамоатчи эксперти Қаҳрамон Муҳаммедов томонидан грант лойиҳасини ишлаб чиқиш, сметасини шакллантириш, амалга ошириш механизмлари, юзага келиши мумкин бўлган муаммолари, уларни бартараф этиш усуллари хусусида атрофлича маълумотлар берди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинадиган грант танловларининг ўзига хос томонлари, лойиҳаларни кўриб чиқиш тартиби, баҳолаш мезонлари каби жиҳатлар хусусида ҳам маълумотлар берди.

Қизғин мунозаралар асосида ўтган семинарда иштирокчилар томонидан грант лойиҳасини ишлаб чиқиш, мавзулари, муаммоларни аниқлаш, бюджетини шакллантириш билан боғлиқ барча саволларига атрофлича жавоб берилди.

ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси