Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ЎзННТМА раиси ўринбосари Нозимхон Маҳмудов мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда ННТларининг ташаббускорлиги ва фаоллигини ошириш бўйича сўз юритди.
Учрашув давомида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими фаолияти ҳақида ҳам сўз борди.
Шунингдек, учрашувда мамлакатимизда ННТларни ривожлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ҳудудлардаги муаммоларга илмий нуқтаи назардан ёндошиш кераклиги борасида фикрлар алмашилди ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.