БОШ ҒОЯМИЗ “ИНСОН+ЖАМИЯТ+ДАВЛАТ”

Бугун тобора яшариб бораётган Янги Ўзбекистонимиз тараққиётида мамлакатимизда фаолият олиб бораётган Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, давлат дастурларини амалга оширишда уларнинг иштирокини кучайтириш борасида бир қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши биз ННТ раҳбарларини янада руҳлантириб, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами билан яқиндан ишлаш, чекка ҳудудларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш доирасида олиб бораётган фаолиятимизда самарадорликка эришиш учун ўнлаб эшикларни очилишига замин яратди.

Фахр билан айтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ва “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг ижросини ифодаси сифатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2021 йилнинг 22 ноябридан 3 декабрига қадар нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари учун ташкил этилган малака ошириш курсларида мамлакатимиз миқёсида фаолият олиб бораётган ННТ раҳбарларидан 50 нафари танлаб олиниб, биз тингловчиларни билим ва кўникмаларимизни ошириш учун барча қулай шароитларнинг ҳозирланганлиги таҳсинга лойиқдир.

Айниса, ўқув курсларининг юқори савияда ташкил этилганлигининг биргина мисоли сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва турли давлат ва нодавлат ташкилотларнинг узоқ йиллик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари жамоаси, модераторлар, соҳаларнинг етук мутахассислари томонидан интерфаол усулда  ташкил этилган семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, психологик –ақлий тест ўйинлари, раҳбар бошқарувида SMART – мақсад ва вазифалар, қарор қабул қилиш, низоли вазиятларни бартараф этиш, демократик бошқарувнинг энг замонавий йўналишларини ўзлаштиришга муваффақ бўлдик.

Раҳбар бошқарувини тизимлаштиришнинг  энг муҳим йўналишларига оид: “Жамиятдаги ислоҳотларда фуқароларнинг фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни”, “Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари”, “Фуқаролик жамиятида ижтимоий шериклик”, “Фандрайзинг”, “Европа мамлакатларида давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамкорлиги”, “ Инсон ресурсларини бошқариш”  каби ўта долзарб мавзуларнинг ўқув курсларида қўйилиши барча тингловчиларга келгуси вазифаларини белгилаб олишида даструламал бўлди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳузуридаги тренерлар штаби аъзоси сертификатини қўлга киритишимиз, биз академияда олган билим ва кўникмаларимизни ҳудуларда кенг омма ўртасида  фуқаролик масъулитини уйғотишда, бугун Янги Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган энг устувор ғоя “Инсон+Жамият+Давлат” яъни инсон қадр - қиммати ҳар нарсадан азиз эканлиги каби қадриятларнинг илдиз отаётнини тарғибот қилиб, улашишимиз учун замин яратди.

Мусаллам Умирова,   
 

ЎзННТМА тренерлар штаби аъзоси,

Қашқадарё вилояти “Ижтимоий ҳимоя”

жамияти Ижроия аппарати раҳбари