Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги "Файзиобод" маҳалласи ҳудудида жойлашган 16-мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисида “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва парваришлаш масалаларига йўналтирилган семинар бўлиб ўтди.
"Долзарб 40 кун"ликка бағишлаб ўтказилган тадбирда тумандаги мактабгача таълим муассасалари ва ННТлар вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбир давомида ЎзННТМА ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан берилган манзарали ва мевали кўчатлар, МТМлари ташкиллаштирган 1000 тупдан ортиқ терак қаламчалари ҳамда гуллар экилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Икромжон Парпиев, туман Ногиронлар жамияти раиси Алишер Тўхтаматов, МТБ мудираси Зайнабхон Умаровалар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини экологияни яхшилашга хизмат қилиши орқали юртимиз ободлиги таъминланишига катта ҳисса қўшишини такидладилар.
Кўчат экиш тадбиридан сўнг иштирокчилар болаларни она табиатни севиш ва ардоқлашга ўргатиш борасидаги ишлар билан ҳам танишдилар. Барчани кўчат экишнинг "долзарб 40 кунлиги" тадбирларида фаол иштирок этиши тавсия қилинди.
ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси