Биз бирмиз, биргамиз!

Ўзбекистон Нодавлат нотижорт ташкилотлари миллий ассоциацияси Хоразм вилоят  ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳудуддаги барча ННТ вакилларига ташкилот томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, конкурслар, грандлар ҳақида онлайн тарзда 10 дан ортиқ маълумотар берилди.

Таъкидлаш ўринлики, юртимизда кечаётган айни синовли кунларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда онлайн тушунтириш ишларининг олиб борилаётгани ННТ вакилларининг ЎзННТМА фаолияти ҳақида тезкорлик билан хабардор бўлишига замин яратмоқда. Айниқса, ҳудудий координаторларнинг фаолиятини масофадан ташкил этишга қаратилган ишлар самарали амалга оширилмоқда. Бу эса фаолиятнинг самарали кечишига туртки бўлмоқда.

Айни пайтда Хоразм вилоятида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини самарали кечишига алоҳида урғу бермоқда. Жумладан, ЎзННТМА томонидан эълон қилинган грандлар ва лойиҳалар доирасида иш ўринларига эга бўлган оила вакиллари, касаначилар, хусусан, ҳамкор ташкилотлар иштирокида аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилмоқда. ШУнингдек, “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси Урганч шаҳар  бўлими томонидан ҳам индивидуал маскалар тикиш йўлга қўйилган ва аҳолига бепул таркатилмоқда.