Мустақиллий байрами муносабати билан жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.
Ана шундай тадбирнинг навбатдагиси ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” бош ғояси асосида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг юртимиз, аҳолимиз ҳаётидаги аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Қайд этилдики, бугунги ислоҳотларимизнинг дебочаси бўлган давлатимиз мустақиллиги юртимиз довруғининг ортишида, жаҳон ҳамжамияти томонидан мамлакатимиз тан олинишида, қолаверса, фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил ҳисобланади.
Сўз чиққанлар мустақиллик даврида соҳаларда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилаётган улкан марраларни эътироф этишди.
Тадбир якунида фуқаролик жамияти институтлари ривожига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ННТлар раҳбарларига ЎзННТМА Кенгашининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Шунингдек, ҳудди шундай байрам тадбирлари вилоятнинг Янгиқўрғон ва Учқўрғон туманларида ҳам бўлиб ўтди.
Унда яқинда бўлиб ўтган “Инсон хуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги Миллий форумда кўтарилган масалалар, форум якунида қабул қилинган ҳужжатда белгиланган чорат-тадбирлар ижроси бўйича вилоятда инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, аҳамиятга молик бўлган ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилиб, вазифалар белгилаб олинди.
ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси