Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
«БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ» ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 5-сон, 37-модда, 17-сон, 130-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда)
Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбек