Ҳар бир маҳаллада, ҳар бир кўчада кўчат экамиз

Мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида бу борадаги аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Лойиҳага асосан Наманган вилоятида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Акция доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш учун баҳор мавсумининг ўзида 9 млн. 692 минг дона кўчат экилган бўлса, лойиҳанинг кузги мавсумида вилоятимиз миқёсида 5 млн. 774 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш режалаштирилган.

Давлатобод туманида "долзарб 40 кунлик" доирасида йил якунига қадар 116 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экилади ва аҳолига қулайликлар яратилади.

Ўсимликлар оламининг инсон ҳаётида аҳамияти катта, ҳавони тозалиги ва кислородга тўйиниши, озиқ-овқат, дори-дармон, соя-салқин бўлиши, шамолга ихота бўлиши, қушларга ва хашоратларга макон бўлиши, қурилиш ашёси ва ёқилғи сифатида фойдаланилиши, ер ости сувлари сатхини меъёрида бўлишини таъминланиши, бу каби фойдаларини кўплаб санаш мумкин.

“Яшил макон” лойиҳасида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Давлатобод туман ҳокимлиги ва бир қатор мутасаддилар томонидан Давлатобод туманининг “Гулобод” маҳалласи ҳудудидаги ер майдонларига, аҳоли хонадонларига дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

—Бугунги тадбирда ёшидан, миллатидан ва касбидан қатъий назар кўплаб юртдошларимиз иштирок этишди, кўчаларга ва гузарларга турли манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Тадбирда иштирок этган нуронийлар, боғбонлар ёшларга дарахт экиш сирларини ўргатишди. Тадбирда вилоят Нуронийлар кенгашининг ташаббуси билан “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, вилоят Ўрмон хўжалиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўз ҳиссамизни қўшдик, - дейди вилоят Нуронийлар Кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов.

ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудуий бўлинмаси