Ўзбекистон карлар жамияти Фарғона вилояти бўлими биносида жамият аъзолари ва Фарғона шаҳар ҳокими билан учрашув бўлиб ўтди. Фарғона шаҳар ҳокими Карлар жамияти вилоят бўлими биносига ташриф буюриб, жамиятнинг биносининг ҳолати, яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича шаҳар ҳокимининг қурилиш ва коммуникациялар бўйича ўринбосарига кўрсатмалар берди.
Сайёр қабулда шаҳар ҳокимлиги, мутасадди идаролари вакиллари ҳамда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси иштирок этди. Қабулда Фарғона шаҳар ҳокими В.Назаров жамият аъзоларининг 30 нафардан ортиғи билан якка тартибда суҳбат ўтказиб, моддий ёрдам, аёллар дафтарига киритиш, даволаниш каби муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими топшириғи билан ҳафтанинг якунига қадар Фарғона шаҳридаги барча жамият аъзолари учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиши белгиланди. Жамият аъзолари учун тикувчилик цехи қуриш, бинони жорий таъмирлаш каби масалалар масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, ҳал этиш чоралари кўрилди.