Аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда ННТлар иштироки кенгаймоқда

Маълумки, эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик қадриятларни фуқаролар онгида мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, жамият ва давлат қурилиши жараёнида аҳоли манфаатларининг воситачиси бўлиш;
 
- нодавлат нотижорат ташкилотларининг интеллектуал, моддий-техникавий ва бошқа ресурсларини энг зарур ва аҳамиятли дастур ва лойиҳаларни бажаришга сафарбар этиш;
 
- аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, қўллаб-қувватлаш ва унинг ижтимоий фаоллигини ошириш;
 
- атроф муҳитни, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш;
 
- ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш;
 
- оналик ва болаликни, шунингдек хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, соғлом оилани шакллантириш;
 
- фан, таълим, ахборотлаштириш, маданият ва спортни ривожлантириш;
 
- аҳолининг ҳуқуқий билимлари, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш;
 
- миллатлараро, маданиятлараро тотувлик ва фуқаролар тотувлиги ғояларини мустаҳкамлаш, кўп асрлик, анъанавий маънавий-ахлоқий ҳамда тарихий-маданий қадриятларни тиклаш ва сақлаш;
 
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
 
- жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш каби вазифалар ЎзННТМА фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади.
 
Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларни демократик ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда ролини кучайтириш, давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш орқали аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда улар иштирокини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
Нодавлат нотижорат ташкилотлар аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, яъни кам таъминланган ночор оилаларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда, ишсиз бўлган аҳоли - айниқса ёшлар ва хотин-қизларни бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш даражасини яхшилашда ва уларнинг жамиятдаги ўрнини топишида давлат органларига кўмакдош бўлиши лозим.
 
Жамият ва оилада соғлом ижтимоий- маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш ҳамда Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан 2020 йил учун биринчи ва иккинчи Давлат гранти танловларига эълон қилинди.
 
Ушбу танловларда ННТларнинг фаол иштирок этишида Ўзбекистон нодавлат-нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, ассоциация марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари томонидан
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда фаолият юритаётган ассоциацияга аъзо ННТларга онлайн тарғибот-тушунтириш, маҳорат дарслари ташкил қилинди. Ушбу орқали лойиҳани амалга ошириш бўйича тўлиқ маълумотлар бериб келинмоқда.
 
Бундан ташқари барча йўналишлардаги ННТлар фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, улар фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
 
Ислоҳотларнинг қонунчилик ва ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини фаоллаштириш, норматив-хуқуқий ҳужжатларни жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш амалиётини кучайтириш;
 
- ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда, ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришда, кўнгиллилик ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда жамоат ташкилотларини жалб қилиш ва бу борада давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
 
- аҳолининг, айниқса, аёллар ва ёшларнинг, ногиронларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик талаблари бажарилишида давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда ННТлариштирокини таъминлашга кўмаклашиш;
 
- ННТларнинг моддий-техника базасини ҳамда ташкилий-кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ННТлар фаолиятининг мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, ННТлар раҳбар ва ходимларининг касбий малакасини ошириш, ахборот-методик, консультатив кўмак кўрсатиш ва жойлардаги ННТларни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш;
 
- миллий ННТларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш, халқаро ташкилотлар билан биргаликда мамлакатнинг миллий манфаатларига мос келадиган истиқболли, ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш;
 
- ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан чет эл ва халқаро донорлар ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ўрганишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни ташкил этиш;
 
- ННТ раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлигини ва касбий малакаларини ошириш бўйича ташкилий ва молиявий фаолиятида (бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиққа тортиш, ҳисобот бериш) жамоатчилик билан алоқалар ва кўнгиллилар билан ишлаш, маблағларни жалб этиш (фандрайзинг), менежмент, ижтимоий лойиҳалаштириш, стратегик режалаштириш бўйича ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалар негизида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;
 
- ННТларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик тадбирларни, жумладан, тренинглар, танловлар, ярмаркалар ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказишга кўмаклашиш мақсадида ЎзННТМАнинг ҳудудий бўлинмаларига ташкилий, техник, ахборот ва методик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий консультация беришни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш каби таклифлар шулар жумласидандир.
 
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловлар аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда ННТлар иштирокини янада кенгайтириш учун муҳим омил сифатида хизмат қилади.
 
Муҳаббат БОБОМУРОДОВА