Аҳоли фаровонлигида ННТларнинг роли муҳим аҳамият касб этади

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Фарғона вилоят  Кутубхонаси мажлислар залида “Нодавлат нотижорат ташкилотларини ўрни ва роли”  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Давра суҳбати  ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси, Фарғона вилояти  “Зиёнур” аёллар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш маркази, “Ёшлар ва аёллар”  техналогиялари маркази, Фарғона вилояти “Меҳржон” аёллар ва болалар марказлари  билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

Давра суҳбатида Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, Фарғона вилояти Ногиронлар жамияти, Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили ҳамда соҳага оид ННТ раҳбарлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Олий Мажлис ҳузуридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди” томонидан 2019 йилда эълон қилинган 2-3 танловда вилоятдан ғолиб бўлган Нодавлат нотижорат ташкилотларидан  3 нафари ўзларини лойиҳа доирасида вилоятда олиб борётган ишлари ҳақида  иштирокчиларни хабардор этди.

Давра суҳбатини ” Ёшлар ва аёллар “ техналогиялари маркази раҳбари Х.Умурзоқова кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни мазкур тадбирни  мақсад ва вазифалари билан таништирди ва сўзни “Зиёнур” аёллар ва ўсмирларни қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Ў.Давроновага берди.

Ў.Давронова ўз сўзида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган “Тиббий маданият-соғлом оила пойдевори”мавзусида олиб бораётган ишлари ҳақида,шунингдек Фарғона шаҳридаги  Халқ таълими тасаруфидаги 30 та умумий ўрта таълим мактабларида ўсмир йигит-қизлари ўртасида тиббий маданиятни шакллантириш бўйича соғломлаштириш тадбирларини олиб боришини таъкидлади.

Бундан ташқари  Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПҚ-4063 сонли Қарорини  бажарилишини таъминлаш мақсадида,қолаверса келажакда  ўқувчи ёшлар ўртасида репродуктив саломатликни мустахкамлашга, болларни туғма касаликлар ва нуқсонлар билан дунёга келиши олдини олиш ва прафилактикасига бағишланган материаллар билан презентация шаклида иштирокчиларни хабардор этди.Шундан сўнг сўзни   “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази раҳбари Х.Ибрагимова давом эттирди.Х.Ибрагимова ўз сўзида “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни ҳуқуқий ҳимояси” лойиҳаси бўйича Фарғона вилоятининг 19 та туман-шаҳарларида имконияти чекланган хотин-қизларни ҳуқуқий билимларини ва уларга Ўзбекистон Республикасида чиқарилаётган янги қонунлар ва имкониятлар ҳақида билимларини ошириш мақсадида 1 кунлик семинар ташкил қилинишини ва бу бўйича  аёлларга ҳуқуқий консултатциялар берилишини айтиб ўтди. Мазкур лойиҳа  “Ногиронлар жамияти” туман-шаҳар бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликда ўтказилишини таъкидлади.

Шундан сўнг давра суҳбатини ” Ёшлар ва аёллар “ техналогиялари маркази раҳбари Х.Умурзоқова “Мен тадбиркор жасур аёлман” мавзусида давом эттирди.Х.Умурзоқова ўз сўзида лойиҳа доирасида  туман-шаҳар МФЙ лар билан  ҳамкорлигида 60 нафар ёрдамга муҳтож бўлган,якка ёлғиз ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, ижтимоий фаол бўлмаган аёлларни, 3 ойлик курсдан бир гуруҳда 20 нафардан ёшлар ва аёлларни ўқитиш,улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш ва ишга жойлаштиришга  кўмаклашишни ва бу бўйича “Мен тадбиркор жасур аёлман” лойиҳаси доирасида тайёрлаган “Тикув машиналари тури ва кичик корхона ташкиллаш бўйича”қўлланма дастурини тайёрлаганини айтиб ўтди ва иштирокчиларга мазкур қўлланмани тарқатди. Бундан ташқари  мазкур лойиҳада “Маънан етук ва юксак маърифатли ёш авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликни кучайтириш ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хар бир оила тадбиркор”,”Ёшлар келажагимиз” номли қарорлари ва уларнинг мантиқий давоми бўлган бошқа бир қатор оилавий тадбиркорликга оид олиб борилаётган  ислохатлар ҳақида иштирокчиларни хабардор этди.

Шундан сўнг Х.Умурзоқова сўзни ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Ж.Жўраевга берди.Ж.Жўраев ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрь куни имзолаган “Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳатлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгаришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4473 сонли Қарорининг мазмун ва моҳияти ҳақида иштирокчиларга маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, Ж.Жўраев мазкур қарор билан тизимда амалга ошириши белгиланган ижобий ўзгаришлар, ўзгартириш киритилиши кутилаётган қонун, ННТ қодекси ишлаб чиқиш бўйича билдирилган таклифлар ва буни амалга ошириш жараёнлари ҳамда бошқа бир қатор вазифалар ва ННТларни рўйхатга олиш борасида белгиланган имтиёзлар хусусида фикр билдириб ўтди.