Андижонда одам савдосига қарши кураш бўйича семинар бўлиб ўтмоқда

USAID, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ЎзННТМА ҳамда "Winrok international" ННТ билан ҳамкорликда ҳудудларда бўлиб ўтаётган “Одам савдосидан жабрланганларни идентификация ва реабилитация қилиш ҳамда уларга тергов ва суд жараёнларида психологик ҳамроҳлик қилиш” мавзусидаги семинарлар Андижон вилоятида ҳам ўтказилмоқда.

Унда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятидан ННТлар вакиллари ҳамда ЎзННТМА раҳбарияти ва ҳудудий бўлинма ходимлари иштирок этмоқда.

Терингда одам савдосига қарши кураш ва одам савдосидан жабрлангаларни рухий, психологик ва ижтимоий реабилитация қилиш буйича амалий чоралар ва одам савдосига қарши курашишда янада самарали курашишга ёрдам берадиган инновацион ёндашувлар, муваффақиятли амалиётлар ва тажрибаларга эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек семинарда ўтган йили ЎзННТМА ва “Winrock International” Ўзбекистондаги филиал билан тузилган ҳамкорлик Меморандумида кўзда тутилган масалалар ижросига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Тренинг жорий йилнинг 25 январига қадар давом этади.