Андижонда ННТлар яшил ҳудудларни барпо этмоқда

Андижон вилоятидаги “Hamroh” ННТнинг “Ёшлар - келажак бунёдкорлари!” номли лойиҳаси доирасида Андижон шаҳри, “Ишчилар” МФЙ, Храбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш учун айвончалар, болалар майдончалари бунёд этилган эди.

Бугун мазкур ҳудуд “Яшил макон” умуммилиий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлиги” доирасида кўкаламзорлаштирилди.

ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 400 туп мевали ва манзарали кўчатлар харид қилиниб, аҳоли учун яшил ҳудуд барпо этилди.

Кўчат экиш акциясида Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди, ўндан ортиқ жамоат ташкилотлари,  МФЙ фаоллри ва ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

"Яшил макон учун бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган мана шундай тадбирлар дорасида вилоятнинг Андижон, Жалақудуқ ва Марҳамат туманларида ҳам маҳаллий ННТлар вакиллари иштирокида “Жамоат ташкилотлари боғлари”ни ташкил этиш режалаштирилган.

ЎзННТМА Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси