2021 йилнинг 20 май куни Андижон вилоят адлия бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда ННТлар вакиллари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг тавсиялари мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда адлия бошқармасининг Нодавлат-нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи, Департаментнинг вилоят бошқармаси бўлими бошлиғи ҳамда ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиқлари томонидан мавзу юзасидан тушунчалар бериб ўтилди.
Семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан батафсил жавоблар берилди.