Адлия сайлида ННТлар асосий эътиборда бўлди

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган “Адлия сайли” сирдарёликларни Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да жамлади. Тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказишдек эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Мазкур тадбирда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол иштирок этишди. Сайл доирасида ташкил этилган тадбирларда асосий эътибор ННТларга қаратилди. Хусусан, “Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бор фуқароларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, оммага намойиш этилди.

Шунингдек, сайил доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчилик, касаначилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг амалий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Бунда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандигига алоҳида эътибор қаратилди.