27-февраль "Бутунжахон ННТлар куни"

Жаҳонда 27-февраль "Бутунжахон ННТлар куни" сифатида нишонланади. Бу ҳақда илк маротаба 2010 йилда Болтиқ денгизи Кенгашида эълон қилинган. 2014 йил 27 февралда Финландиянинг Хелсинки шаҳрида ҳалқаро миқёсда кенг нишонланган.

ЎзННТМА томонидан ушбу сана муносабати билан жойларда туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоятдаги ННТлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда юртимизда ННТлар ривожи учун яратилаётган шарт-шароитлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш натижасида эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтилди.

ННТларнинг ташаббуслари натижасида қуйи бўғинлардаги муаммолар ҳал этилаётганлиги, инсонлар оғирини енгил қилишда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг иштироки сезиларли даражада ошганлиги алоҳида эътироф этилди.

Тадбир давоми ННТлар вакиллари ҳам сўз олиб, соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш, маҳаллий ННТларни бирлаштириш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимизда ҳам 27 феврални "Бутунжахон ННТлар куни"ни сифатида кенг нишонлаш таклифи билдирилди.

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси