2024 йил учун ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати режалари белгилаб олинди

2024 йил учун ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати режалари белгилаб олинди

Бухоро шаҳридаги ННТ ва дўстлик уйида ЎзННТМА Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси ва Инсон ҳуқуқи маданияти маркази билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикасининг "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги ва "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Қонунларининг ижросини таъминлашда ННТлар фаоллигини ошириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатида вилоятдаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик ва давлат дастурлари ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда юзага келаётагн муаммоларни бартараф этиш, бу масалаларда давлат органларининг хабардорлигини ошириш, 2024 йил учун ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати режаларини ишлаб чиқиб, уларни ННТлар фаоллигида амалга ошириш бўйича хулосалар шакллантирилди ва ҳаётга тадбиқ этиш бўйича режалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида ЎзННТМАга аъзо бўлган ННТларга аъзолик гувохномалари топширилди.