Қарши шаҳрида Қашқадарё вилоят Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси раиси А. Шодмонов, парламент комиссияси аъзоси К. Жуманиёзов, Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди директори О. Хусанов, ЎзННТМА жамоат фонди директори С. Халилов иштирок этишди.
Мазкур йиғилиша 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлил этилди.