Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 400-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда)
«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини замонавий илмий-тадқиқот, маданий-маърифий давлат муассасаси ва туристик объект сифатида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Қуйидагилар:
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
2014 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институтининг Ботаника боғини ривожлантириш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.
Комиссияга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан Тадбирлар режаси белгиланган муддатларда комплекс тарзда ва сифатли амалга оширилишини ўзаро мувофиқлаштириш ва назорат қилиш юклансин.
- Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг биргаликдаги таклифлари асосида ажратилаётган маблағлардан режали равишда ва оқилона фойдаланишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Тадбирлар режаси параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.