Нукус шаҳрида “Винрок интернешнл” томонидан амалга оширилаётган УСAИДнинг “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” дастури ҳамкорлари “Тадбиркор аёл” халқаро ассоциацияси ва Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок етган учрашувда оғир аҳволга тушиб қолган мигрантларнинг реабилитацияси, жамиятга мослаштириш, иш билан таъминлаш, қолаверса, тадбиркорликка жалб қилиш масалаларида ННТларнинг ўрни ва роли масалалари атрофлича муҳокама етилди.
—Тадбиркорлик билан шуғулланиш мигрантлар ва уларнинг оилалари, одам савдосидан жабр чеккнлар учун ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришнинг енг тўғри йўли, деб ҳисоблаймиз, — деди Микаела Мередит, УСAИДнинг Ўзбекистондаги миссияси директори.
Қайд етиш керак, шу кунгача Қорақалпоғистон Республикасининг 7 та ҳудудида истиқомат қилувчи 347 нафар аҳолига тадбиркорлик йўналишида тренинглар ўтказилиб, енг креатив 16 та бизнес таклифга УСAИДнинг жами 520 миллион сўм маблағи йўналтирилди.