Диққат эълон!

“Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, ННТларнинг фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан аёллар ва ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, кўмаклашиш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда ОАВ иштироки ва ролини ошириш, журналистларни рағбатлантириш орқали фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасидаги давлат сиёсатини ёритишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда “Аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган энг яхши ОАВ ва журналист” танловини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

– Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ёки Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси номига танловда қатнашиш учун эркин хат;

– таҳририятлар учун – ОАВларида (газета, журнал ва сайт (порталларида) 2016 йил давомида аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган ижодий ишлар рўйхати матни ёки нусхаси (шу жумладан, электрон шаклда);

– журналистлар учун – ОАВларида (газета, журнал ва сайт (порталларида) 2016 йил давомида аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган ижодий ишлар рўйхати матни ёки нусхаси (шу жумладан, электрон шаклда);

– аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этган ННТлар ижтимоий шериклиги намунасини ёритишга йўналтирилган мақоланинг газета, журнал, сайтда чоп этилганлигини тасдиқловчи босма, электрон нашрнинг маълумотномаси.

Мукофотлар:

биринчи ўринга:


– “Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган”таҳририятга – компьютер жамланмаси ва биринчи даражали диплом;

– “Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган”туркум мақолалар журналистига – компьютер жамланмаси ва биринчи даражали диплом.

иккинчи ўринга:

– “Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган” энг яхши таҳририятга – планшет ҳамда иккинчи даражали диплом;

– "Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган”туркум мақолалар журналистига – планшет ҳамда иккинчи даражали диплом.

учинчи ўринга:

– “Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган” энг яхши таҳририятга – фотоаппарат ҳамда учинчи даражали диплом;

– “Аёллар ва ёшлар манфаатларини ифода этувчи ва бу борада давлат ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ижтимоий шериклик муносабатлари ривожланишини ёритган”туркум мақолалар журналистига – фотоаппарат ҳамда учинчи даражали диплом.

Танлов доирасида турли номинациялар бўйича совриндорлар аниқланиши ва мукофотланиши мумкин.

Бундан ташқари, танлов иштирокчи ва ғолибларига бошқа ҳомийларнинг мукофотлари ҳам топширилиши мумкин.

Ҳужжатлар ушбу эълон ОАВда эълон қилинган кундан бошлаб 2016 йил 23 декабрь соат 17.00 гача қабул қилинади.

Танловда мамлакатимизда фаолият юритаётган босма ОАВ, журналистлар, ННТ вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин.

Танлов ҳужжатлари Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳкўчаси, 14-уй. (Ёки uznntfond@umail.uz, uz.nntma@umail.uz upzero1992@yandex.ru электрон почтасига).

Ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси ёки келтириб ўтилган электрон почта манзилига келиб тушган сана инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда аризалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ёки Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясида шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

Барча ҳужжатлар Times New Roman шрифтида, 14 кеглда расмийлаштирилиши лозим.

Танловда иштирок этиш учун қўшимча маълумотларни www.nntfond.uz ва www.ngo.uz сайти ёки +99871 233-52-41; 233-35-26; 233-24-92 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.