1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.
Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.
Ўзбекистонда ҳам фарзандларимиз ана шундай меҳр-муҳаббат, улкан ғамхўрликлар оғушида вояга етмоқда.
Сана муносабати билан Фарғона шаҳрида Ўзбекистон карлар жамияти вилоят бўлими томонидан вилоятнинг барча туманларида истиқомат қилувчи 100 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд, эшитиш ва гапиришида нуқсони бўлган оила фарзандлари учун ҳайрия тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов барча иштирокчиларни, жумладан болаларни байрам билан табриклаб, жамият ходимлари билан биргаликда барча иштирокчиларга совғалар улашди.
Болалар учун ташкил этилган байрам тадбири турли эртак қахрамонлариниг чиқишлари, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари билан давом этди.