Вид
Размер шрифта
Лойиҳанинг асосий мақсади ногиронлиги бўлган 14-17 ёшли мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитиш, хусусан, компютер саводхонлигини ошириш орқали жамиятда муносиб ўрин топишларига кўмаклашишдан иборат эди.
Дарсларда имконияти чекланган ўқувчиларга “Micrasoft office” дастурлари, интернет тармоқлари билан ишлаш, ахборот олиш ва уни қайта ишлаш усуллари мукаммал ўргатилди.
Ўқувларни муваффақиятли тамомлаган ўқувчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда иштирок этган ота-оналар фарзандларининг IT технологияларга қизиқишлари янада ортганлигидан мамнун эканларини айтиб, шу каби ўқувлар яна даво этишини билдиришди.
ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси