Мамлакатимизда навқирон авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маънавий етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу йўналишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони ва 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.
Меморандум икки тизим ўртасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар, жумладан, маданият соҳасида фаолият олиб бораётган йигит-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдодли ўғил-қизларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан самарали ишлаш тизимини шакллантириш каби устувор вазифаларни белгилаб беради.
Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг таъсис йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев сўзга чиқди.