Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойилига асосланган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда фуқаролик институтлари роли ва ўрнини изчиллик билан шакллантириш стратегияси, кўпсонли фуқаролик жамияти институтларига давлат органлари ваколатларини босқичма-босқич топшириш тажрибаси ўзини тўлиқ оқлади. 

 Юқорида таъкидлаб ўтилган тамойилни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан,  “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти кафолатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини қабул қилинишини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Бундан ташқари, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида дунёда илк бор ННТлар  фаолиятининг ижтимоий шериклик, жамоат ва экологик назорат каби йўналишларини тартибга солувчи норматив актлар қабул қилинди.

 Шунингдек, келажакда фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиши, уларнинг мустақиллиги ва  фаолияти мукаммаллигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари етакчи в фаолларининг ҳуқуқий билимлари ва профессионал кўникмаларини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

 Юқоридаги масалаларни ҳал этишда республикамизнинг 5 минтақасида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ)нинг ЎзННТМА ҳамда “Минтақавий диалог” (Словения)нинг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликдаги 2015 йилнинг 22 сентябридан 16 октябригача ўтказилган семинар-тренинглар муҳим рол ўйнади. Тадбирлар Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган “Ўзбекистонда ННТлар салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

 Семинар-тренингларнинг асосий мақсади – тадбир иштирокчиларини мамлакатимиздаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништириш, шунингдек, ННТларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун стратегик режалаштириш ва молиявий манбаларни жалб қилиш соҳасидаги ҳуқуқий билимлар ва профессионал кўникмаларини ошириш ҳамда қўллаб-қувватлашдан иборат.

 Тадбирда “Минтақавий диалог” (Словения) нодавлат ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали вакиллари, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА мутахассислари, минтақавий ННТлар етакчи в фаоллари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 Семинар-тренинглар давомида ННТлар фаолиятини қисқа ва узоқ муддатли режалаштириш, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва дастурлар самарадорлигини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Сентябрь 2021
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
30 31 1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 1 2 3
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди