ЎЗбекистон Маданият вазирлиги хузурида юридик шахс мақомига эга Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди .
У юридик шахсни ташкил қилмасдан Маданият вазирлиги негизидаги бюджетдан ташқари маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хузурида ташкил қилинган.
Жамғарманинг асосий вазифалари – «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини таъминлаш;
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш.
Маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатдошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш.