Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан халқ билан мулоқотнинг самарали механизмлари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ва бошқалар аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Федерация марказий ижро этувчи аппарати ҳамда ҳудудий тузилмаларида "Истеъмолчи билан мулоқот" ҳуқуқий маслаҳатхоналари ташкил этилди. Ушбу ҳуқуқий маслаҳатхоналарга келиб тушган 4 минг 225 мурожаат рўйхатга олиниб, 3 минг 125 мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 515 мурожаат юзасидан давлат ва назорат қилувчи органларга, 100 мурожаат юзасидан эса суд органларига мурожаат қилиш бўйича маслаҳатлар берилди. 

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари 1091 қисқа рақамли "Ишонч телефони" орқали қабул қилиниб, www.istemol.uz, www.potreb.uz расмий веб-сайтида федерация томонидан қилинаётган ишлар, соҳага доир янгиликлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. Ариза, таклиф ва шикоятларни rm.istemol.uz веб-сайти орқали электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилган. 

Тадбирда федерация томонидан соҳага оид илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида хорижий мамлакатлардаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари кўлами янада кенгайтирилаётгани таъкидланди. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида федерация тизимида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, тизим моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилгани айтиб ўтилди. 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди