Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳаси Миллий комиссия кўриб чиқиши учун 2017 йил 10 ноябргача тақдим этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқилаётган лойиҳага киритиладиган таклифлар кенг жамоатчилик муҳокамасидан кейин кўриб чиқилишини белгилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларга хорижий мамлакатларнинг мувофиқ илғор тажрибаларини ўрганишларини ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиш , зарур ҳолларда халқаро, хорижий давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилиш топширилган.