Мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш каби устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш соҳасида бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 12 август куни “Зарафшон” тадбирлар залида Адлия вазирлиги томонидан мамлакатимизда фаолият кўрсатиб келаётган бир қатор давлат ташкилотлари масъул ходимлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида “Менинг овозим: халқ билан мулоқот” ток-шоуси ташкил этилди.

Таъкидланганидек, фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларини тобора ривожлантириш, уларнинг чинакам мустақиллигини таьминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлашни кучайтириш муҳим вазифалардан бири саналади.

Шунга кўра, мазкур ток-шоу давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишдаги ролини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган вазифалар ҳақида ўзаро фикр алмашилиб, нодавлат нотижорат ташкилотларига тегишли қонун ҳужжатлари талаблари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда берилган имтиёзлар ҳақида айтиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилиб, уларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида келгусида бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 Ток-шоу конструктив ва самарали мазмунда бўлиб ўтди.

 

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Ноябрь 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
28 29 30 31 1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 1
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди