Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси меҳрибон онахонларимиз, лобар қизларимизни “8 МАРТ – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами билан самимий қутлайди.
Сизларга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватан тараққиёти йўлида олиб бораётган шарафли ишларингизда муваффақият ҳамда хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилаймиз. Ҳамиша табиатнинг гўзал гуллари каби очилиб юринг ва орзу қилган эзгу ниятларингизга эришинг!
Ҳаётимизда шодлик бор бўлсин
Ана шу шодликлар сизга ёр бўлсин
Қалбингиз орзу ва қувончга тўлсин
8-март муборак бўлсин, Азиз Аёллар!