Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда 2016 йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳрида “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуидаги халқаро анжуман ўтказишни режалаштирмоқда.

Тадбирнинг асосий мақсади – ННТ ва давлат органларининг ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишда тажриба алмашиш, Ўзбекистонда ижтимоий шерикликни янада ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама этиш.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Парламент комиссияси, ижтимоий шериклик бўйича жойлардаги Жамоат комиссиялари аъзолари, давлат органларининг масъул ходимлари, ННТ фаоллари, Франция, Буюк Британия, АҚШ, Россия, Япония, Хорватия ва бошқа мамлакатларнинг хорижий экспертлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатк ваколатхоналар, халқаро ва хорижий ташкилотлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган (жами – 100 киши).

Анжуман якуни бўйича давлат ва жамият ишларини бошқаришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини янада кенгайтириш борасидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш режлаштирилмоқда.

Халқаро анжуман тўғрисидаги батафсил маълумот иловада келтирилган (Халқаро анжуман концепцияси).

Анжуман ишида иштирок этишга қизиқаётган шахсларни ўзлари ҳақидаги қисқа маълумот аризасини қўйидаги манзил бўйича йўллашларини сўраймиз: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра..

ЎзННТМА маслаҳат телефони

(71) 233-35-26;

(71) 233-46-81.

Апрель 2024
Дш Сш Чш Пш Жу Шн Яш
1 2 3 4 5 6 7
8 9 10 11 12 13 14
15 16 17 18 19 20 21
22 23 24 25 26 27 28
29 30 1 2 3 4 5
Ҳукуқий саволингиз борми? @mail орқали юборинг
2000 қолди