ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҲУЗУРИДАГИ НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚА ИНСТИТУТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМОАТ ФОНДИ
ДАВЛАТ ГРАНТИ[1] АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА
САНА: 20___ йил «___»___________
ГРАНТ РАҚАМИ (барча хат ёзишмасида кўрсатилади): __________________
ГРАНТ МИҚДОРИ: ___________________________________________________________сўм (сўз билан тўлиқ ёзилади)
ГРАНТ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ: ____ ой
ЛОЙИҲА НОМИ: «______________________________________________________________»
ГРАНТ ОЛУВЧИ ТАШКИЛОТ: ____________________________________________________
Юридик манзили: ________________________________________________________________
Тел.: _________________________________________________________________________
e-mail: _______________________________________________________________________
Ҳақиқий манзили: ________________________________________________________________
ТАШКИЛОТ РАҲБАРИ (ННТ): __________________________________________________
БОШ БУХГАЛТЕРИ (ННТ): _______________________________________________________
ННТ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ҳ/р ___________________________________________
Банк _________________________________________
МФО _________________________________________
СТИР __________________________________________
ХХТУТ _________________________________________
[1] Грант деб, Республика қонунчилигига мувофиқ, ижтимоий фойдали мақсадларга эришиш учун қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун танлов асосида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан ННТ тақдим қилинадиган пул маблағлари ва моддий манбалар ҳисобланади.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди, бундан буён «Жамоат фонди» деб аталади, номидан Низом асосида фаолият юритувчи Жамоат фонди Директори А.Т.Тўраев, бир томондан, ва ________________________________________________________ (Ташкилот номи), бундан буён «Грант олувчи» деб аталади, номидан Устав асосида фаолият юритувчи _______________________________________________ (Ташкилот раҳбари Ф.И.О), иккинчи томондан, бундан буён томонлар деб аталувчилар, грант ажратиш тўғрисидаги мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
- ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
- Ғолиб деб топилган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш Парламент комиссияси қарорига асосан Давлат гранти маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
- Парламент комиссияси қарорига асосан ғолиб деб тасдиқланган муҳим ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа (бундан буён «Лойиҳа» деб аталади) ва унинг харажатлар сметаси мазкур шартномага илова қилинади (1-илова);
- Лойиҳани амалга ошириш Грант олувчининг ҳисоб рақамига ажратилган грант маблағи тушган кундан бошланади ва шартномада кўрсатилган муддатгача амалга оширилади;
- Лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлаш Грант олувчининг ҳисоб рақамига нақдсиз пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
- Парламент комиссиясига тақдим этилган Лойиҳа мазкур шартномага илова қилинади ва асос сифатида олинади;
- Мазкур шартномадаги илова ва бошқа ҳужжатлар ушбу шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади;
- Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан тартибга солинади.
- ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Жамоат фондининг ҳуқуқлари:
2.1.1. Лойиҳа билан боғлиқ барча ҳужжатларнинг асл нусхасини талаб қилиб олиш;
2.1.2. Лойиҳани амалга ошириш жараёнини бевосита ва билвосита усуллар билан мониторинг қилиш;
2.1.3. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида ўтказилган тадбирларнинг, бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг молиявий маблағлари манбаси сифатида Жамоат фонди ва Парламент комиссияси номини қайд этишни талаб қилиш;
2.1.4. Грант олувчининг учинчи шахслар ҳамда давлат бюджети олдидаги мажбуриятлари бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди;
2.1.5. Грант олувчиларнинг грант лойиҳасида кўзда тутган фаолияти бўйича тегишли махсус рухсатнома (лицензия) олиши билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олмаслик;
2.1.6. Грант олувчига грант лойиҳасини амалга ошириш ёки бошқа ҳар қандай мақсадлар учун қўшимча қўллаб-қувватлаш мажбуриятини олмайди;
2.1.7. Грант олувчининг молиявий ночорлиги ёки тугатилиш жараёнида бўлган ҳолатларда грантни қайтариб олади;
2.1.8. Жамоат фонди ёки Парламент комиссияси белгилаган ваколатли орган ёки шахс грант маблағлари ҳисобидан сотиб олинган товар-моддий бойликлар, жиҳозлар ва бошқа ускуналарнинг сақланишини текширади ва инвентаризация қилади;
2.1.9. Грант олувчи томонидан Лойиҳани амалга ошириш бўйича якуний ҳисоботларга кўра, ишлатилмай қолган ёки мақсадсиз сарфланган деб топилган маблағни қайтариб олади.
2.2. Жамоат фондининг мажбуриятлари:
2.2.1. Мазкур шартноманинг шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш;
2.2.2. Грант олувчининг ҳисоб рақамига грант маблағларини ушбу шартнома имзолангандан сўнг 10 банк иш кунида ўтказиб бериш;
2.2.3. Лойиҳани амалга ошириш бўйича Грант олувчига зарур таклиф, тавсия, маслаҳат ва бошқа услубий кўрсатмалар бериш;
2.2.4. Давлат гранти маблағлари ҳисобига сотиб олинган жиҳозлар, моддий-техник бойликлар ва ускуналарга етказилиши мумкин бўлган ҳар қандай зиёнларни олдини олишга ҳамда уларнинг бус-бутун сақланишига қаратилган Грант олувчининг мажбуриятини бажарилишини назорат қилиб бориш;
2.2.5. Грант олувчининг Лойиҳа доирасида амалга оширган ишларини ва эришган ютуқларини оммалаштириш;
2.3. Грант олувчининг ҳуқуқлари:
2.3.1. Тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида маблағларни мустақил тасарруф этиш;
2.3.2. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан мустақил ижтимоий шериклик алоқаларини ўрнатиш;
2.3.3. Лойиҳани амалга ошириш жараёнини босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
2.3.4. Лойиҳаларни амалга ошириш учун олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини, маҳаллий давлат бошқарув ва ижро органларининг малакали мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;
2.3.5. Грант олувчи бир вақтнинг ўзида бошқа турдаги Давлат кўмаги асосида (давлат субсидияси ва ижтимоий буюртмаси) фаолият юритаётган бўлса, Лойиҳани амалга оширишга жалб этилган штат асосида ишловчи ходимига асосий иш ҳақининг жами 30%дан ошмаган миқдорда қўшимча иш ҳақи тўлаш ҳуқуқига эга;
2.3.6. Грант олувчи грантнинг умумий суммасидан ошиб кетмаслик шарти билан, Жамоат фондининг дастлабки рухсатисиз, мазкур шартноманинг 1-иловасида тасдиқланган харажатлар сметасининг тегишли моддаси миқдорининг 10 фоизини ташкил қилувчи суммага, грант маблағлари сарфланишини амалга ошириши мумкин (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар қисми бундан мустасно).
2.4. Грант олувчининг мажбуриятлари:
2.4.1. Мазкур шартноманинг шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш;
2.4.2. Лойиҳани мақсади ва ундан кутилаётган натижаларга мувофиқ амалга оширилишини таъминлаш;
2.4.3. Грант олувчи қуйидаги мажбуриятни ўз зиммасига олади:
- биринча маротаба ғолиб деб топилган Грант олувчи танловда ғолиб бўлган лойиҳа бўйича ажратиладиган грант суммасининг 10%идан кам бўлмаган миқдорда ўз улушини жалб қилиш;
- иккинчи маротаба ғолиб деб топилган Грант олувчи танловда эълон қилинган лойиҳа бўйича ажратиладиган грант суммасининг 30%игача бўлган миқдорда ўз улушини жалб қилиш;
- учинчи ва ундан ортиқ маротаба ғолиб деб топилган Грант олувчи танловда эълон қилинган лойиҳа бўйича ажратиладиган грант суммасининг 50%игача бўлган миқдорда ўз улушини жалб қилиш;
2.4.4. Грант маблағлари ҳисобига сотиб олинган жиҳозлар, моддий-техник бойликлар ва ускуналарни ўз балансида сақлаш, учинчи шахсларга (юридик ва жисмоний шахсларга) грант, техник ёрдам ва бошқа шаклда ўтказмаслик, устав фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиш ва уларни бус-бутун сақланишини таъминлаш;
2.4.5. Қайта ташкил этилиши, тугатилиши, раҳбар ёки бош ҳисобчининг алмашиши, ҳуқуқий мақомининг, жойлашган манзилининг ўзгариши борасидаги маълумотларни мазкур ўзгаришлар бошланишидан камида 30 кун олдин Жамоат фондини ёзма равишда хабардор қилади;
2.4.6. Грант маблағларини тасдиқланган харажатлар сметасининг ҳар бир моддасига тўлиқ риоя қилган ҳолда сарфлайди;
2.4.7. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан, грант маблағи ҳисобидан сотиб олинган жиҳозлар, моддий-техник бойликлар ва ускуналарни тасдиқловчи барча ҳужжатларни ўзида сақлайди (шартнома, ҳисоб-фактура, тўлов ҳужжатлари, божхона декларацияси ва ҳ.к);
2.4.8. Грант маблағлари ҳисобига сотиб олинган жиҳозлар, моддий-техник бойликлар ва ускуналарнинг ҳисобини молиявий ҳисоботларга киритиш, унда уларнинг номи, бирлигининг қиймати ва сотиб олинган санаси, сақланиш манзили ва ҳолати, инвентар рақами ва бошқа маълумотларни кўрсатади;
2.4.9. Ўғрилик, ёнғин ва бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар оқибатида грант маблағлари ҳисобига сотиб олинган жиҳозлар, моддий-техник бойликлар ва ускуналарга етказилиши мумкин бўлган зиёнларни олдини олиш мақсадида уларнинг сақланиши таъминлаш;
2.4.10. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида унинг кўламини янада кенгайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари, ҳомийлик ва амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа маблағларни жалб этади;
2.4.11. Давлат гранти маблағлари доирасида мамлакатда амалга оширилаётган йирик ижтимоий дастурлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳудудий дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этади;
2.4.12. Лойиҳа доирасида келгусида ўтказадиган тадбирлар календар-режаси ва матбуот хабари билан Жамоат фондини олдиндан хабардор қилиб бориш;
2.4.13. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча эълонларда, шунингдек барча баёнотларда (пресс-релизлар, босма махсулотлар ва ҳ.к.), конференциялар, халқаро семинарлар, телевидение, радио ва босма ахборот воситаларида мазкур Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номи ва логотипини кўрсатиш ҳамда Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан қўллаб-қувватланганлигини қайд этади;
2.4.14. Мазкур шартноманинг 2-иловасига мувофиқ, ярим йиллик ва якуний шаклдаги ҳисоботларни ўсиб бориш тартибида тақдим қилиш, унда Лойиҳа доирасида кўзланган вазифаларнинг бажарилиши, эришилган ижтимоий аҳамиятга эга натижалар бўйича батафсил таҳлилий маълумот бериш, маблағларни сарфланиши ва қолдиқ маблағлар ҳақидаги молиявий маълумотларни акс эттиради;
2.4.15. Лойиҳани амалга ошириш муддат тугагандан сўнг, 30 кундан ошмаган муддатда Лойиҳа доирасида бажарилган ишлар ва эришилган натижалар батафсил тасвирлаб берилган якуний таҳлилий ҳисобот ва грант маблағларини сарфланиши тўғрисидаги молиявий ҳисоботларни Жамоат фондига тақдим этади;
2.4.16. Лойиҳани амалга оширишдан ортиб қолган, Лойиҳани амалга ошириш муддати тугагандан сўнг сарфланган, мазкур Шартноманинг 1 - иловасида кўрсатилган харажатлар сметасида кўзда тутилмаган харажатларга сарфланган ва 2.3.5-бандида кўзда тутилган тегишли модда миқдорининг 10 фоизидан ортиқ қисмини ташкил қилувчи суммага сарфланган грант маблағларини 10 банк иш кунида Жамоат фонди ҳисоб рақамига (20212000504729463001, МФО 00423, «Ипотека-банк» АТИБ Мехнат филиали) ўтказиш;
2.4.17. Пул маблағларни қайтариш имконияти бўлмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда қайтаради.
- ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТЎХТАТИБ ҚЎЙИШ ВА
ШАРТНОМАНИ БЕКОР ҚИЛИШ
3.1. Қуйидаги ҳолатларда Жамоат фонди томонидан лойиҳа амал қилиш муддати тугамасидан аввал Лойиҳани ижро этилишини тўхтатиб қўйилиши ёки шартнома бекор қилиниши мумкин:
3.1.1. Грант олувчи томонидан мазкур шартномада кўрсатилган мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман бажарилмаганда;
3.1.2. Грант олувчи келгусида лойиҳа мақсадларини таъминлашга қобилиятсизлиги ёки лойиҳа мақсадларига эришиш учун муносиб бўлмаган ижрочи эканлиги маълум бўлганда;
3.1.3. Грант олувчи томонидан Жамоат фондига нотўғри ҳисоботлар ва ҳужжатлар, шу билан бирга, олдиндан ҳақиқий бўлмаган, шу жумладан, лойиҳа ёки Грант олувчининг ташкилоти ҳақида сохта ҳужжатлар ёки ахборотлар тақдим қилинганда;
3.1.4. Грант маблағлари мақсадсиз сарфланганда.
3.2. Шартномани тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиниши борасида томонлар ёзма равишда огоҳлантирилади;
3.3. Шартнома тўхтатиб қуйилгандан сўнг, давлат гранти олган фуқаролик институти томонидан грант маблағларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади ва бу муддатда Грант олувчининг лойиҳа доирасидаги харажатлари мақсадсиз деб тан олинади;
3.4. Жамоат фонди томонидан давлат гранти маблағларидан фойдаланиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзма маълумот Грант олувчига хизмат кўрсатаётган банк муассасига юборилади;
3.5. Шартнома бекор қилинганда Грант олувчининг фаолият кўрсатишдан манфаатдорлиги ёки имконияти ҳисобга олинмасдан Жамоат фонди томонидан грант маблағи қайтариб олинади;
3.6. Мазкур шартноманинг 3.1 - бандида кўрсатилган ҳолатлар муваффақиятли ҳал этилганидан сўнг, Грант лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилинади ва Жамоат фонди томонидан бу ҳақда Грант олувчи ёзма равишда хабардор қилинади;
3.7. Жамоат фонди томонидан грант лойиҳасини амалга ошириш тўхтатиб қўйилган муддат грант лойиҳасини амалга ошириш муддатига киритилмайди.
- ҲУЖЖАТЛАРНИ САҚЛАШ.
4.1. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шунингдек мазкур шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган грант маблағларининг сарфланиши бўйича харажатлар сметасига асосан амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси Грант олувчида сақланади;
4.2. Жамоат фонди ёки у томонидан ваколат берилган шахслар ҳужжатларни сақлаш муддати давомида Жамоат фонди томонидан ажратилган грант маблағини сарфланиши билан боғлиқ мониторинг, аудит, тафтиш ва текширувларни ўтказиш ва маълумотларни олиш мақсадида Грант олувчининг грантга дахлдор бўлган ҳар қандай бухгалтерлик дафтарлари, ҳужжатлари ва ҳисоб-маълумотлари билан танишиб чиқиш ҳуқуқига эгадир. Грант олувчи Жамоат фондининг талабига биноан, юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг нусхаларини тезкор тақдим этиш, шунингдек Жамоат фондининг асосланган талаби бўйича Грант олувчининг ходимлари билан суҳбатлашиш имкониятини ўз вақтида таъминлаш мажбуриятини олади;
4.3. Судда даъво кўзғатиш, иш кўриш ёки аудит ўтказиш зарурияти пайдо бўлган тақдирда, Грант олувчи судда иш кўришлар, даъво тартиблари тугагунга қадар ва аудит ўтказиш жараёнида аниқланган бузилишлар бартараф қилингунга қадар ҳисобга олиш маълумотларини сақлаши шарт;
4.4. Жамоат фонди грантга тааллуқли бўлган айрим ҳисобга олиш ҳужжатларининг асл нусхаларини Жамоат фондига ёки у томонидан ваколат берилган шахсга уларни сақлашга топширилишини талаб қилиши мумкин ва бундай талаблар Грант олувчи томонидан бажарилиши шарт.
- АУДИТ.
5.1. Грант олувчи Жамоат фондининг талабига кўра Лойиҳа доирасидаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича аудиторлик ташкилоти текшируви якунлари бўйича аудиторлик хулосаларини тақдим қилади. Бунда Жамоат фонди Грант олувчининг молиявий-хўжалик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
5.2. Агар Жамоат фонди билан келишувга кўра, Грант олувчи аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича тендерни мустақил ўтказмоқчи бўлса, унда Грант олувчи Жамоат фонди ёки Парламент комиссиясининг талабига кўра уч 3 иш куни давомида аудиторлик текширувини ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриши шарт.
- ЛОЙИҲАНИ ЁПИШ.
6.1. Жамоат фондининг ижро этувчи аппарати Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча якуний ҳисоботларни олганидан сўнг, Грант олувчи томонидан мазкур шартномада белгиланган мажбуриятларни бажарилиш даражасини аниқлаш тартибини амалга оширади;
6.2. Грантни амалга ошириш бўйича ишлатилмай қолган ва мақсадсиз сарфланган маблағлар Жамоат фондига қайтарилади;
6.3. Грант олувчи ташкилот фаолияти тугатилганда ёки банкрот деб эълон қилинган тақдирда, мазкур шартноманинг 1-бетида кўрсатилган лойиҳа раҳбари ва лойиҳа ҳисобчиси ушбу шартнома шартларига биноан грантни ёпиш учун зарурий бўлган барча ишларни бажариш учун жавобгар ҳисобланади;
6.4. Агар Жамоат фондининг ижро этувчи аппарати томонидан грантни мақсадли ишлатилиши, ҳисобот, мазкур шартнома мажбуриятларининг бажарилиши ва бошқа сабаблар бўйича ҳеч қандай эътирозлар аниқланмаган тақдирда, Грант ёпилган деб ҳисобланади.
- ШАРТНОМАГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
7.1. Мазкур шартноманинг 1-бети мазмунига, мазкур шартноманинг иловаларига ўзгартишлар киритиш учун Грант олувчининг ёзма аризаси талаб этилади. Ушбу ўзгартиришлар бу борада Жамоат фонди томонидан ёзма равишда тасдиқлангандан сўнг кучга киради (грант миқдорини ошириш бўйича ёки мазкур шартноманинг 1-иловаси, яъни харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш бундан мустасно);
7.2. Мазкур қисмда назарда тутилган ва тасдиқланган ўзгартиришлар шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади;
7.3. Ушбу шартномага ўзгартиришлар киритиш, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қўшимча шартнома тузиш йўли билан амалга оширилади.
- АЛОҚАДАГИ ШАХСЛАР
8.1. Жамоат фонди грант бўйича барча ёзишмаларни мазкур шартноманинг 1-бетида кўрсатилган ташкилот раҳбари номига юборади.
8.2. Грант олувчи грант бўйича фаолиятни амалга оширишга тегишли бўлган барча ҳисобот, сўров ва бошқа ёзишмаларни қуйидаги манзил бўйича юбориши керак: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат фонди. Манзил: Тошкент шаҳри, 100035, Бунёдкор кўчаси, 1-уй, (Тел.: 239-26-76).
- ТОМОНЛАР ИМЗОСИ:
Ушбу билан мазкур грант тўғрисидаги шартномада ва иловаларда назарда тутилган шартлар мажбурийлиги ҳақидаги келишувга эришилди ҳамда икки нусхада тузилди. Бир нусхаси Жамоат фондида, иккинчи нусхаси Грант олувчида сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди
Директор А.Тўраев
МЎ |
____________________________________________________________________________ (Ташкилот номи)
______________________________ (Лавозими) (Имзоси) (Ф.И.О) МЎ |