ЎзННТМА ходимлари медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича ўқитилди

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацяси (ЎзННТМА) ҳудудий бўлинмалари ходимларининг ахборот билан ишлаш, тадбирларни ёритиш бўйича малакасини оширишга қаратилган онлайн ўқувлар бўлиб ўтди.

Унда замонавий ОАВ тенденциялари, НТТлар учун медиада мақсадли аудиторияни аниқлаш ва у билан ишлаш усуллари, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмалари томонидан ташкил этилаётган тадбирларни марказий ва маҳаллий телерадиоканлларда самарали ёритилиши таъминлаш, йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, фаолиятига оид хабар, эълон, пресс-релиз, интервью тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқлар билан ишлаш масалалари бўйича маълумот берилиб, амалий машғулотлар асосида олинган билимларни янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.

—         Ўқувларда ахборот соҳасидаги фаолиятимизни яна бир бор таҳлил қилдик, ўрни келганда танқидий баҳоладик, журналистлар билан ишлаш, ОАВда фаолиятимизни ёритишда аҳамият беришимиз керак бўлган жиҳатлар, айниқса, ижтимоий тармоқлар билан ишлаганда эътиборимиздан четда қолаётган айрим масалаларга чуқурроқ ёндашдик, - дейди ЎзННТМА Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ходими Д.Муродова.  

Шунингдек, тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қароридан келиб чиқувчи вазифалар билан ҳам батафсил таништирилди.